Neues Curriculum in Raumfahrttechnik

NCR in TSTU

  • Увеличить размер шрифта
  • Размер шрифта по умолчанию
  • Уменьшить размер шрифта
Start


Лойиҳа тўғрисида

Печать

Лойиҳани тўла номи:
Тошкент давлат техника университети (Авиация факультети) коинот сохасида янги ҳамкорлик ўқув фани
Лойиҳани қисқа номи:
NCR

Лойиҳа иштирокчилари:
Грандхолдер: Берлин техника университети (Германия)
Мувофиқлаштирувчи:  ECM-Office/ Berlin, Germany
Ҳамкор: De Nayer instituut (Бельгия, Брюссель)
Ўзбекистон тарафидан консорциум иштирокчилари:
Мақсадли Олий таълим муассаса - Бенефициар: Тошкент давлат техника университетининг/ТошДТУ Авиация факультети  (собиқ Тошкент давлат авиация институти/ТДАИ)

Ҳамкорлар:
Ўзбекистон Республикасининг Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,  
«В.П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси» ДАЖ,
Ўзбекистон Республкиаси ФА Коинот тадқиқоти институти.

Муддат:  2 йил (январь 2008 й.- декабрь 2009й.)

Лойиҳанинг мақсади ва вазифалари:

Мақсад:
Ўзбекистон Республикасининг иқтисодиётини ривожлантириш борасида таълим тизимини таъсирини кучайтириш учун ҳамкорлар биргалигида Ўзбекистон Республикасининг олий таълимида янги ўқув дастурини яратиш ва жорий этиш.

Вазифалар:

  • «Коинот техникаси» йўналиши кесимида янги касб бўйича тўрт йиллик бакалавриатура дастурини  ҳамкорликда яратиш ва тест синовидан ўтказиш.
  • Янги касбга мақсадли йўналтирилган СAD/CAM/CAE фанининг модулини яратиш.  
  • Йўлдошсозлик лабораторияси ва кичик йўлдошларнинг назорати станциясини яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш.
  • Касбга мақсадли йўналтирилган  лойиҳа ва конструкторлик ишлари учун (СAD/CAM/CAE) компьютер марказини яратиш.
  • Миллий (Ўзбекистон Республикаси) даражасида янги ўқув режаларини тан олиш (сертификация қилиш).
  • Ўқитувчиларни малакасини қайта шакллантириш/ошириш ва икки тарафламали ўзаро ташрифлар ҳамда  ахборотлар алмашувини ташкиллаштириш асосида ҳамкорликни ривожлантириш.
  • Талабаларнинг қисқа муддатли ташрифларини ва  таълим сифатини баҳолаш усуллари ҳамда солиштира бўладиган мезонлар асосида чет элда амалга оширилган ўқув даврларини ўзаро тан олиш.
  • Кутиладиган натижалар (маҳсулотлар):
  • ТошДТУда янги  мутахассислик.
  • Амаллиёт ва лаборатория ишларини ўтказиш учун янги ўқув дастурлар ва услубий  тавсиялар.
  • Ўқитишнинг янги  кўникмалари ва тажрибалари.
  • Таълим сифати ва ахборот алмашувини ташкил этилишининг таъминоти.
  • Айрим фанларни ўзаро келишувчанлигини, билимларни баҳолашлик ва чет элда ўтказилган ўқув даврларини ўзаро тан олишликнинг таъминоти.
  • Таълим тизимига европавий ёндошувларни жорий этиш.
  • Ўқитувчи ва талабаларнинг  ташриф характларини жадаллаштириш.
  • Йўлдошсозлик бўйича янги ўқув лабораторияси ва кичик йўлдошларни назорати станцияси.
  • CAD/CAM/CAE  ёрдамида лойиҳалаш борасида касбга йўналтирилган янги ўқув маркази.
2008 йилнинг  30 сентябрига қадар бажарилган ишлар:
  • «Коинот техникаси», «Йўлдошсозлик» ва CAD/CAM/CAE ёрдамида лойиҳалаш борасида касбга йўналтирилган модулли курслар кесимида янги ўқув режалари ишлаб чиқилди ва тегишли ўқув қўлламалар билан улар ТошДТУга тақдим этилди. Ўқув режалар ТошДТУ тарафидан тасдиқланди.
  • ТошДТУнг Авиация факультетида «Йўлдошсозлик» ва «Кичик йўлдошлар назорати станцияси» янги ўқув лабораториялари ташкил этилди.  Касбга йўналтирилган CAD/CAM/CAE синфини яратиш борасида жиҳозлаш ишлари олиб борилмоқда.
  • ТошДТУ Авиация факультетининг ўқитувчилари «Коинот техникаси» ва «Йўлдошсозлик» йўналишлар бўйича Берлин техника университетида (Германия) ҳамда CAD/CAM/CAE ёрдамида лойиҳалаш йўналишида DE NAYER Institut (Бельгия)да малака оширдилар.
  • Талабалар пилот гуруҳининг иштирокчилари «Коинот техникаси» ва «Йўлдошсозлик» йўналишлар бўйича Берлин техника университети (Германия) ҳамда  CAD/CAM/CAE ёрдамида лойиҳалаш йўналиши бўйича DE NAYER Institut (Бельгия)да мақсадли қисқа муддатли жадаллаштирилган тест-курсларида тайёргарлик кўришди.
  • Учта халқаро ахборот анжуманлари ва еттита мувофиқлаштириш кенгашлари ўтказилди.
  • Еттита нашр амалга оширилди. Лойиҳа режасига асосан мунтазам равишда натижаларнинг сифати, турғунлиги ва тарқатилиши назорати юзасидан тадбирлар амалга оширилди.
Келгуси босқич бўйича асосий фаолиятлар:
  • 2008 йилнинг ноябрининг якунига қадар касбга йўналтирилган CAD/CAM/CAE синфининг  жиҳозлари тўла ўрнатилади, созланади ва текширилади. Синфда Бельгиянинг ўқтивучилари иштирокида бир неча тақдимот семинарлари ўтказилади.
  • 2008 йилнинг ноябирида Тошкентда лойиҳанинг биринчи йили натижалари бўйича халқаро ахборот-мувофиқлаштирув анжумани ўтказилади ва иккинчи йил режасига аниқликлар киритилади.
  • 2009 йилнинг февраль ойига қадар лойиҳа ташқи Эксперти бажарилган ишларнинг сифатини баҳолайди.
  • 2009 йилнинг март ойидан ТошДТУ янги режалар ва модуллар асосида пилот ўқуви жараёни бошланади.
  • 2009 йилнинг ноябрь ойига қадар янги ўқув режалар ва модулларни Миллий даражада сертификация этиш режалаштирилган.
  • 2009 йилнинг тахминан апрель ва ноябрь ойларида лойиҳа кесимида халқаро ахборот-мувофиқлаштирув анжуманлари бўлиб ўтади.
  • 2009 йилнинг декабрь ойига қадар 2010-2015 йиллар учун лойиҳа натижаларининг турғунлиги, тарқатиш ва ривожлантириш режаси ишлаб чиқилади.
  • 2009 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида ТошДТУ (Ўзбекистон), Берлин техника университети (Германия) ва DE NAYER Institut (Бельгия) орасида академик ҳамкорлик бўйича Меморандум имзолаш режалаштирилмоқда.
 

Финансируется TEMPUS
Copyright © 2024 NCR. Барча хуқуқлар ҳимояланган.